Гасперини "Рома" клубининг мағлубиятини изоҳлади ва ўйинни баҳолади

"Рома" бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини А Сериянинг 18-тури доирасида "Аталанта"га қарши ўйинда жамоаси рақибдан кам ўйнамаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бергамодаги учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гасперини "Аталанта"нинг кучли томонларини эътироф этар экан, "Рома"нинг кўрсатган ўйинини ҳам алоҳида қайд этди.
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен яратган вазиятларимиздан мамнунман. Қаттиқ ва кучли 'Аталанта'га қарши ўйнаш осон эмас, аммо биз рақибдан ожиз кўринмадик", — дея мутахассис сўзларини Sky Sport Italia келтирди.
Мураббий "Рома" ўтказиб юборган голни аламли деб атади, чунки бунинг олдидан меҳмонлар ҳисобни очиш учун камида икки бор яхши имкониятга эга бўлган.
Ушбу натижадан сўнг "Рома" 33 очко билан бешинчи ўринда қолди. "Аталанта" эса саккизинчи поғонага кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!