date

Мостовой «Реал» ва «Бетис» ўйинининг аниқ ҳисобини айтди

Мостовой «Реал» ва «Бетис» ўйинининг аниқ ҳисобини айтди

Испания чемпионати доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз майдонида Севильянинг «Бетис» клубини қабул қилади. Учрашув олдидан футбол эксперти Александр Мостовой бу қарама-қаршилик юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мостовойнинг таъкидлашича, ўйин кескин ва курашларга бой ўтади, бироқ барибир «Реал» фаворит бўлиб қолмоқда. Эксперт бу баҳсда мадридликлар минимал ҳисобда ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этилиши мумкинлигини айтиб, якуний тахмин сифатида 2:1 ҳисобини илгари сурди.

«Реал» — «Бетис» учрашуви бугун, 4-январ куни Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш ҳуштаги 20:15 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ўйин арафасида «қироллик клуби» Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди, меҳмонлар эса турнир жадвалида олтинчи поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой «Реал» ва «Бетис» ўйинининг аниқ ҳисобини айтди