Андронов «Ман Сити» – «Челси» ўйинига тахмин билдирди

Андронов «Ман Сити» – «Челси» ўйинига тахмин билдирди

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Манчестер Сити» ўз майдонида Лондоннинг «Челси» жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув ҳақида футбол шарҳловчиси Алексей Андронов ўз фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Андроновнинг таъкидлашича, ўйинда голлар бўлиши кутилади: «Сити» фаворит, бироқ «Челси» кучли рақибларга қарши ҳам қарши ҳужумлар орқали хавфли вазиятлар яратишни билади. У «иккала жамоа ҳам гол уради ва тотал 2,5 дан юқори» вариантини танлади.

«Манчестер Сити» – «Челси» баҳси 4-январ, якшанба куни «Этихад» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Турнир жадвалида мезбонлар учинчи ўринда, меҳмонлар эса бешинчи поғонада бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар