Денис Истомин дунёнинг 12-ракеткасидан реванш олиш имкониятини қўлдан чиқарди

Денис Истомин дунёнинг 12-ракеткасидан реванш олиш имкониятини қўлдан чиқарди
Денис Истомин дунёнинг 12-ракеткасидан реванш олиш имкониятини қўлдан чиқарди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Роттердамдаги теннис турнирини тарк этди.

Чорак финалда у болгариялик Григор Димитровга қарши кортга тушди ва икки сет натижасига кўра имкониятни бой берди — 6:7, 1:6. Истомин Австралия очиқ чемпионатида ҳам айнан Димитров довонидан ўта олмай, мусобақани нимчорак финалдан тарк этганди.

Қайд этиш керак, Роттердамдаги турнирни Истомин британиялик рақибидан мағлубият билан бошлаб, кейинроқ ундан реванш олишнинг уддасидан чиқа олганди. Бу сафар эса унинг кучи болгариялик ракетка устасига етмади.

Денис Истомин жаҳон теннис рейтингида 76-ўринни эгаллаб турибди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар