date

Флорентино Перес «Реал» ҳужумчисининг порлашидан фахрланмоқда

Флорентино Перес «Реал» ҳужумчисининг порлашидан фахрланмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес ҳужумчи Гонсало Гарсиянинг сўнгги ўйинини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни 21 ёшли футболчи жароҳат олган Килиан Мбаппенинг ўрнини муносиб тўлдирди: Ла Лигада «Бетис»га қарши баҳсда хет-трик қайд этиб, жамоасига 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани таъминлашда катта ҳисса қўшди. Журналист Фабритсио Романонинг ёзишича, Перес академия тарбияланувчисининг бундай натижасидан фахрланмоқда.

Гарсияни ёзда бошқа клублар жиддий кузатгани, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинидан кейин унга талаб ошгани айтилади. Шунга қарамай, «Реал» истиқболли форвард бўйича таклифларни кўриб чиқишни ҳам ўйламаган.

Гонсало бу мавсум «Бетис»га қадар гол ура олмаганди — Мбаппе билан рақобат сабаб у етарлича ўйин амалиётига эга бўлмай келаётганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флорентино Перес «Реал» ҳужумчисининг порлашидан фахрланмоқда