date

Бавария Упамекано билан шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Бавария Упамекано билан шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Мюнхеннинг “Бавария” клуби спорт директори Кристоф Фройнд Дайо Упамекано билан янги шартнома юзасидан вазиятга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВдаги гап-сўзларга кўра, клуб француз ҳимоячиси билан келишув шартлари бўйича ҳозирча тўлиқ муросага кела олмаган. Амалдаги битим муддатининг тугашига олти ой қолган.

Фройнднинг таъкидлашича, Упамекано сўнгги бир ярим йил ичида, Компани жамоага келганидан бери, юқори даражада ўйин намойиш этмоқда. “Бундай футболчи билан шартномани узайтириш биз учун жуда муҳим. Музокаралар яхши кетмоқда. У 27 ёшда, бу йил 28 га тўлади — футболчи учун энг яхши давр. Бу унинг учун жуда муҳим қарор, кейинги уч-тўрт йилни қаерда ўтказишини белгилаб беради. Якуний келишув ҳали йўқ, аммо биз сезиларли олдинга қадам ташладик”, — деди у Bayern & Germany манбасига таяниб.

Аввалроқ Упамекано “ПСЖ”, “Ливерпул” ва Мадриднинг “Реал” клублари қизиқиш доирасида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария Упамекано билан шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда