
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона" жамоаси ҳақида гапириб ўтди ва собиқ шогидларининг ёнини олиб чиқди.
"Агар бирон бир қийинчиликни енгиб чиқадиган жамоа бўлса бу - "Барселона"дир. У ҳамон дунёнинг энг кучли клуби ҳисобланади.
"Барса" охирги 10 йил ичида дунё футболида етакчилик қилди. Париждаги натижадан ҳайрон қолдим, аммо ишонинг, ҳозирги футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. ЕЧЛда барча рақиблар кучлидир.
Луис Энрике ва унинг шогирдларини билган ҳолда шуни айтмоқчиманки, уларни кўп ҳам танқид қилаверманг. Чунки, барибир ноҳақ эканлигингизни улар исботлашади", - дейди Гвардиола.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар