
«Барселона» футболчиси Лионель Месси Каталония жамоасини яна Хосеп Гвардиола бошқаришини истамоқда, деб ёзади Уфф.уз сайти.
Гвардиола «Барселона»ни 2008-2012 мавсумларида бошқарган бўлиб, шунча вақт мобайнида каталонияликларни Европанинг нуфузли мусобақаларида бош совринни қўлга киритишлари ва жамоа таркибини шаклланишига асосий сабабчи инсонлардан бири бўлган.
Манбада келтирилишича, Месси Гвардиола билан ПСЖдан учралган йирик мағлубиятдан сўнг телефон орқали суҳбатлашган ва Пепдан яна «Ноу Камп»га қайтиб, аввалгидек жамоани бошқаришини сўраган.
Маълумки, Пеп Гвардиола айни вақтда «Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар