date

Прудников ФИФА ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШдан кўчириши мумкин деди

Прудников ФИФА ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШдан кўчириши мумкин деди

Москванинг «Спартак» клуби собиқ футболчиси Александр Прудников Венесуэладаги вазият фонида 2026 йилги жаҳон чемпионати учрашувлари АҚШдан бошқа давлатга кўчирилиши эҳтимолини истисно этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг фикрича, жамоатчилик ўйинларни АҚШда ўтказишга қарши чиқиши мумкин ва шу сабаб ФИФА муқобил вариант сифатида баҳсларни бошқа мамлакатда ташкил этиш масаласини кўриб чиқади. Прудниковнинг сўзларини «Match TV» келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати келаси ёзда Шимолий Америкадаги уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилиши белгиланган.

Ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Прудников ФИФА ЖЧ-2026 ўйинларини АҚШдан кўчириши мумкин деди