date

ПСЖ ғалабасига қарамай Забарний энг паст баҳо олди

ПСЖ ғалабасига қарамай Забарний энг паст баҳо олди

Франция чемпионатининг 17-турида ПСЖ ўз майдонида “Париж”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг Sofascore Луис Энрике жамоаси футболчиларининг ўйинига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Статистик платформа рейтингига кўра, парижликлар сафида энг паст кўрсаткич украиналик ҳимоячи Илья Забарнийга тегишли бўлди — у 5,9 балл олди. Ўйинда Забарний ўз жарима майдонида қоида бузди ва натижада меҳмонлар 11 метрлик жарима зарбасидан гол урди.

23 ёшли футболчи ПСЖ сафига 2025 йил ёзида келиб қўшилган. У пойтахт клуби билан 2029/2030 йилги мавсум якунигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ғалабасига қарамай Забарний энг паст баҳо олди