date

Браҳим Диас Марокашнинг чорак финалга чиқишини баҳолади

Браҳим Диас Марокашнинг чорак финалга чиқишини баҳолади

Марокаш терма жамоаси қанот ҳужумчиси Браҳим Диас Африка кубогининг 1/8 финалида Танзания устидан 1:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Диаснинг таъкидлашича, турнир ҳар бир босқич сайин янада қизиқарли тус олмоқда. Унинг айтишича, бу сафар марокашликларга жуда қийин рақиб қаршилик кўрсатди, учрашувда ҳаммаси ҳам ўхшамаган, бироқ энг муҳими — чорак финал йўлланмаси қўлга киритилди. Футболчи жамоа кейинги ўйин олдидан ишлашда давом этишини ва максимал даражада тайёр бўлишини қайд этди.

Африка кубоги чорак финалида Марокаш Камерун терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув жума куни, 9-январ санасига белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Браҳим Диас Марокашнинг чорак финалга чиқишини баҳолади