Алонсо Мбаппе масаласида сешанбагча кутишини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Килиан Мбаппенинг Испания Суперкубоги ўйинларида майдонга тушиши эҳтимолини инкор этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳужумчи бўйича якуний қарор яқин кунларда қабул қилинади. Франсуз футболчи чап тиззасидаги боғламлар чўзилиши сабаб Ла Лигадаги «Бетис»га қарши учрашувни (5:1) ўтказиб юборганди. Алонсо сўзларига кўра, мураббийлар штаби жамоа Саудия Арабистонига учиб кетишидан олдин футболчининг ҳолатини яна бир бор баҳоламоқчи.
«Мбаппе таркибдан бутунлай чиқариб ташланмаган. Сешанбагча кутамиз ва қарор қиламиз. Ҳали ҳам унга имконият қолдиряпмиз», — деди мутахассис.
Испания Суперкубогига «Атлетико» — «Реал» учрашуви 8-январ куни бўлиб ўтади. Ўйин 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!