date

Руни Розенерни ҳамкорлик қилган энг зўр мураббийлардан бири деди

Руни Розенерни ҳамкорлик қилган энг зўр мураббийлардан бири деди

Англия футболи афсоналаридан бири Уэйн Руни «Страсбург» бош мураббийи Лиам Розенер ҳақида илиқ фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Руни инглиз мутахассиси билан «Дерби Каунти»да бирга ишлаган. Ҳозирда эса Розенер аввалроқ ишдан олинган Энцо Мареска ўрнига «Челси»ни қабул қилиб олиши мумкинлиги ҳақида гаплар кучайган.

«Мен Лиамни фаолиятим давомида бирга ишлаган энг яхши мураббийлардан бири, деб биламан. У майда деталларигача эътибор беради, ҳар кунги иш жараёни ва ёндашуви жуда юқори», — деди Руни.

АПЛнинг 20-туридан сўнг «Челси» 31 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Руни Розенерни ҳамкорлик қилган энг зўр мураббийлардан бири деди