date

Капелло ЖЧ-2026 фаворити ҳақида аниқ ном айтмади

Капелло ЖЧ-2026 фаворити ҳақида аниқ ном айтмади

Машҳур мураббий Фабио Капелло 2026 йилги жаҳон чемпионатида қайси терма жамоа ғолиб чиқиш имконияти юқори экани ҳақидаги саволга жавоб берди. Италиялик мутахассис битта фаворитни ажратиб кўрсатмай, бир нечта жамоани санаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг айтишича, унга Испания терма жамоасининг ўйини жуда ёқади. Франция эса ҳар доимгидек кучли: таркибда Мбаппе бор, бундан ташқари яна кўплаб юқори савиядаги футболчилар мавжуд. Шунингдек, у ҳозир жуда яхши натижа кўрсатаётган Англия терма жамоасини ҳам фаворитлар қаторида тилга олди. Бразилия ҳақида эса Капелло Карло Анчелотти билан қандай натижа чиқишини вақт кўрсатишини қайд этди, дея ёзади Marca.

Ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2026 йил ёзида ўтадиган мундиалга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло ЖЧ-2026 фаворити ҳақида аниқ ном айтмади