11:10 / 18.02.2017
5 850

Спортга қайтган Емельяненко якшанбага ўтар кечаси навбатдаги жангини ўтказади

Спортга қайтган Емельяненко якшанбага ўтар кечаси навбатдаги жангини ўтказади

Россиялик аралаш кураш жангчиси, машҳур Фёдор Емельяненко 19 февралга ўтар кечаси спортга қайтгандан кейин ўзининг 3-жангини ўтказади. "Охирги император"нинг Сан-Хоседа ўтадиган Bellator 172 мусобақасидаги рақиби америкалик Мэтт Митрион бўлади, деб ёзади Kun.uz сайти.

Емельяненко 2015 йилда уч йиллик танаффусдан кейин спорт фаолиятини давом эттиришини эълон қилган. Шу вақт ичида Емельяненко 2 та жанг ўтказган. У Rizin шоусида ўтган 1-жангида ҳинд Жайдип Сингхни саноқли дақиқаларда мағлуб етган.

Емельяненко кейинги жангини Россиянинг Fight Nights промоушен компанияси номидан 2016 йил июнда Фабио Мальдонадога қарши ўтказган. Бу жанг кўплаб баҳсларга сабаб бўлган, чунки баъзиларнинг фикрича бу жангда Мальдонадонинг қўли баланд келган. Жангга ҳакамлик қилган россиялик ҳакамлар ғалабани ҳамюртларига беришган ва бу кўплаб саволлар уйғотган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Спортга қайтган Емельяненко якшанбага ўтар кечаси навбатдаги жангини ўтказади