«Бавария» «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Ян Диомандени кузатмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Ян Диомандега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Немис гранди ивуариялик форвардни ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун истиқболли вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Диоманде «Бавария»нинг қисқа рўйхатидан жой олган ва эҳтимолий келишув клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин ҳам амалга ошиши мумкин.
Таъкидланишича, футболчининг «Лейпциг» билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномасида товон пули (отступной) банди кўзда тутилмаган.
Жорий мавсумда Диоманде Бундеслигада 14 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг