date

Капелло Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖни юқори баҳолади

Капелло Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖни юқори баҳолади

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло 2025 йилда Луис Энрике қўл остида ПСЖнинг олти совринни қўлга киритгани уни ҳайратга солганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг таъкидлашича, жуда ёш футболчилар билан янги лойиҳани бошлаш осон эмас. Шунга қарамай, жамоага келган ижрочилар ўзининг жуда юқори савиясини тезда кўрсатган ва бу, айниқса, ярим ҳимоячилар чизиғида яққол сезилган.

У ПСЖнинг ярим ҳимоясини “юқори даражадаги” деб атаб, футболчилар позицияни тўғри танлаши, характери кучли экани ва босимдан чўчимаслигини алоҳида урғулади. Капеллога кўра, ўйин айнан ярим ҳимоя орқали қурилади: сифатли ижро ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам шериклар ишини енгиллаштиради.

“Бу Луис Энрикенинг хизмати — у аъло даражада иш олиб борди”, — дея Капеллонинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган мавсум Лига 1, Франция кубоги, Франция суперкўбоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкўбоги ҳамда Қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖни юқори баҳолади