
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо нима сабабдан "Барселона"да бор йўғи бир мавсум тўп сурганини айтиб ўтди.
"Бу мен учун ажойиб тажриба бўлганди, аммо жамоада қолиш имконияти менда бўлмаган. Ва бунга айбдор ҳам мен эмасман.
Мен клуб билан янги шартнома борасида келишиб қўйган эди. Испания чемпионати тугашига бир ой қолганида ҳамма нарсани келишиб олдик. Аммо орадан бир ҳафта ўтгач клуб президенти ва адвокат мени чақиришди ва "Барселона" билан имзоланган шартнома сафсата эканини айтишди.
Клуб раҳбарияти мени 29 миллион доллар эвазига ҳар қандай клубга сотиб юборишга тайёр турганди. "Барселона"да музокаралар давомида ҳозир ҳам худди шундай иш тутишади", - дейди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо кейинчалик "Интер" ва "Реал" клублари шарафини ҳимоя қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар