date

«Бавария» Мусиаланинг январда майдонга қайтишини кутмоқда

«Бавария» Мусиаланинг январда майдонга қайтишини кутмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг тикланиш жараёни ҳақида гапирди. Унинг айтишича, футболчи оғир жароҳатдан сўнг жисмоний ҳолатини тиклаб, жамоа билан машғулотларга қайтган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фройнднинг сўзларига кўра, Мусилаа энди аста-секин ўйин амалиётини ҳам ола бошлайди. Клуб вакили январ ойида футболчининг майдонга қайтиши «жуда реал» эканини таъкидлади: Мусиалага фақат ўйин ритмини ва формани қайта йиғиб олиш керак. Шунингдек, у футболчининг жамоа билан кундалик ишларга, кийиниш хонасидаги муҳитга қайтиш учун катта иштиёқ билан меҳнат қилаётганини ва кайфияти ижобий эканини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июль ойида Мусиала клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувида ўша пайтда «ПСЖ» дарвозабони бўлган Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувдан сўнг кичик болдир суяги синиши ва тўпиқ чиқиши жароҳатини олганди. Ярим ҳимоячи операция қилинган ва ўшандан бери расмий ўйинларда майдонга тушмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Мусиаланинг январда майдонга қайтишини кутмоқда