Тимоте Пембеле мавсум охиригача «Ле Авр»га ижарага берилди

Англиянинг «Сандерленд» клуби ҳимоячи Тимоте Пембелега ижара асосида йўл очди. 23 ёшли футболчи мавсум якунигача франсузнинг «Ле Авр» жамоасида тўп тепади, дея маълум қилди клуб расмий сайти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«ПСЖ» академияси тарбияланувчиси бўлган Пембеле илгари «Бордо» сафида ҳам ўйнаган. У ҳозирча «қора мушуклар» таркибида асосий жамоага кириб боришда қийналмоқда: жорий мавсумда у фақат иккинчи даражали кубок турнирида битта учрашувда майдонга тушди.
Transfermarkt порталига кўра, бозор баҳоси 2 миллион евро бўлган Пембеле ўтган мавсумда ҳам «Ле Авр»да ижара асосида ҳаракат қилган. Ҳозирда жамоа 17 турдан кейин 18 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг