Фабрегас Комонинг ўсиши энг муҳими эканини таъкидлади

Комонинг бош мураббийи Сеск Фабрегас Пиза устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоа ўйини ва жараён ҳақида фикр билдирди. Учрашув А Сериянинг 19-тури доирасида ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис натижа муҳим бўлса-да, асосий эътибор жамоанинг ривожланишида эканини айтди. Фабрегас Пизани яхши тайёргарлик кўрган, курашувчан рақиб сифатида эътироф этиб, Комо ўйин давомида чизиқлар орасидаги боғланишни яхшилаш учун айрим деталларни ўзгартириб, ечим излашига тўғри келганини таъкидлади.
Турнир жадвалидаги юқори ўринга қарамай, Фабрегас чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларни ҳозирча эрта деб ҳисоблайди.
Унинг сўзларига кўра, чемпионлик ҳақида Интер, Ювентус, Наполи ва Милан каби жамоалар гапириши мумкин, Комо эса бу мавзуни ҳозир муҳокама қилмайди.
Олдинга қараб, Фабрегас клуб Италияда кўпроқ маҳаллий иқтидорларни ривожлантириш ниятида эканини ҳам яширмади. У Комо сафида италиялик футболчилар кўпроқ бўлиши мантиқан тўғри эканини қайд этиб, 2-3 йилдан кейин бу йўналиш бўйича натижаларни бошқа нуқтаи назардан муҳокама қилишга умид билдирди.
Шунингдек, мураббий ҳужумда порлаб келаётган Анастасиос Дувикасни алоҳида мақтади. Фабрегас унинг жамоа учун тинимсиз меҳнат қилаётгани, менталитети тўғри эканини айтиб, 26 ёшли футболчида ҳали ўсиш учун имкониятлар кўплигини урғуллади.
19-турдан кейин Комо 33 очко билан жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда, Пиза эса 12 очко билан 20-поғонада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!