Гасперини А Серияда 1000 очко тўплаган учинчи мураббий бўлди

"Рома" бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини А Серияда камёб натижага эришди. Рим клуби Италия чемпионати 19-турида "Лечче" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Эван Фергюсон ва Артём Довбик рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, Гасперини ғалаба учун уч очко бериладиган даврда А Серияда 1000 очколик маррани забт этган атиги учинчи мураббийга айланди. Ундан олдин бу кўрсаткичга Массимилиано Аллегри (1050) ва Лучано Спаллетти (1014) етиб келган бўлиб, ҳозирда улар мос равишда "Милан" ва "Ювентус"ни бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жан Пйеро Гасперини ўтган ёзда "Рома" бошқарувига келганди. Мутахассис бунгача узоқ йиллар "Аталанта"да самарали ишлагани билан танилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг