Ламин Ямал «Барселона» машғулотида кўриниш бермади

«Барселона» вингери Ламин Ямал «Атлетик»ка қарши ўйин арафасидаги жамоавий машғулотда иштирок этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Marca хабарига кўра, футболчи шу куни залда индивидуал дастур асосида шуғулланган. Каталония клубида эса вазият жиддий хавотир уйғотмаётгани, Ямалнинг умумий машғулотни ўтказиб юбориши оғир муаммо билан боғлиқ эмаслиги таъкидланди.
Испания Суперкубоги ярим финалида «Барселона» ва «Атлетик» эртага баҳс олиб боради. Учрашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг