«Реал» Испания Суперкубогида 9 млн еврогача топиши мумкин

Испания Суперкубогида иштирок этиш Мадриднинг “Реал” клуби учун сезиларли даромад олиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario AS хабарига кўра, “қироллик клуби” турнир ўйинлари бўлиб ўтадиган Саудия Арабистонига келгани учуннинг ўзида тахминан 6,15 млн евро кафолатланган маблағ олади. Агар “Реал” финалга чиқса, яна 1 млн евро бонус қўшилади. Ҳал қилувчи баҳсдаги ғалаба эса мадридликлар ҳисобини қўшимча 2 млн еврога бойитади. Шундай қилиб, жами тушум 9 млн еврoдан ҳам ошиши мумкин — атиги икки учрашув учун.
8-январ куни Хаби Алонсо жамоаси ярим финалда “Атлетико”га қарши майдонга тушади. Дерби ғолиби кубок учун финалда “Барселона” ёки “Атлетик” (Бильбао) билан тўқнаш келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг