Упамекано «Бавария» билан янги шартнома имзолаш арафасида

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Дайо Упамекано жамоа билан янги шартнома бўйича келишувга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Тоби Алтшеффл берган маълумотга кўра, томонлар битим тафсилотларини якунлаш арафасида. Янги келишувга 65 млн евролиκ товон пули банди киритилиши кутилмоқда ва бу банд 2027 йил ёзидан кучга киради. Аввалроқ ушбу клаузула айнан 27 ёшли футболчининг ўзи туриб олгани айтилганди.
Упамеканонинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач тугайди. Француз ҳимоячи мюнхенликлар сафида жами 173 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 10 та ассист қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг