date

«Латсио» «РБ Зальцбург» ҳужумчиси Петар Ратков билан келишди

«Латсио» «РБ Зальцбург» ҳужумчиси Петар Ратков билан келишди

Римнинг «Латсио» клуби таркибни яна бир сербиялик футболчи ҳисобига кучайтирмоқда. Гап ҳозирда Австрия чемпионатида «РБ Зальцбург» сафида ўйнаётган ҳужумчи Петар Ратков ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ратков 2024 йил февралида клубида рекорд натижа қайд этиб, Австрия чемпионати тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айлангандӣ. Бироқ футболчи римликлар эътиборига фақат шу ютуғи билан эмас, умумий ўйин сифатлари билан ҳам тушди.

Муаллифли журналист Алфредо Педулла хабарига кўра, «Латсио» Ратков трансфери учун 13 миллион евро тўлайди. Бу сумма молиявий жиҳатдан узоқ вақтдан бери катта харажат қилмай келаётган клуб учун сезиларли кўрсаткич саналади. Ҳозирда «Латсио» А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Латсио» «РБ Зальцбург» ҳужумчиси Петар Ратков билан келишди