Симоне Индзаги «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этди

Миланнинг «Интер» клубидаги самарали фаолияти билан танилган италиялик мураббий Симоне Индзаги «Манчестер Юнайтед» эътибор марказида бўлди. Бу ҳафта манкунианлар португалиялик Рубен Аморим билан ҳамкорликни якунлаганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, «қизил иблислар» Индзаги билан музокара бошлашга уриниб кўрган. Бироқ мутахассис ҳозирги жамоаси — Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубида қолишни танлади.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Клуб ҳисобида 31 очко мавжуд.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг