Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда уч сўз ёзди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги постини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
40 ёшли футболчи спорт залидан олинган суратни улашиб, «Тайёр ва диққатим жам», дея ёзиб қолдирди.
Саудия чемпионатининг жорий мавсумида тажрибали тўпурар 12 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
12-турдан сўнг «Ал-Наср» 31 очко билан жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. Роналду жамоаси етакчи «Ал-Ҳилол»дан атиги бир очкога ортда қолган. Кейинги турда икки етакчи ўзаро баҳс олиб боради, учрашув душанба куни, 12-январ санасида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг