date

«Вест Ҳем» ҳужумчиси Каллум Уилсон клубни текинга тарк этади

«Вест Ҳем» ҳужумчиси Каллум Уилсон клубни текинга тарк этади

33 ёшли марказий ҳужумчи Каллум Уилсон «Вест Ҳем»ни эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Пит О'Рурк хабарига кўра, томонлар меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича келишувга эришган. Уилсон ўтган йил августида «молотбойчилар» сафига текинга қўшилганди. Шу вақтдан бери у 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Уилсон фаолияти давомида фақат Англия клубларида тўп тепган. «Вест Ҳем»га келишидан аввал у «Ньюкасл», «Борнмут», «Ковентри» ва бошқа жамоаларда ўйнаган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор баҳоси 5 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Вест Ҳем» ҳужумчиси Каллум Уилсон клубни текинга тарк этади