Мбаппе «Реал»га мурожаат қилди ва Суперкубокда ўйнамайди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги баҳсларида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
8 январ куни «қироллик клуби» ярим финалда «Атлетико»га қарши майдонга тушади. Дербида ғолиб чиққан жамоа финалда «Барселона» ёки Бильбао «Атлетик»идан бири билан тўқнаш келади.
Мбаппе ижтимоий тармоқларда жамоадошларининг Саудия Арабистонига учишидан олдин тушилган суратни улашиб, «Омад, жамоа. Ғалабага 1000% ишонаман. Ҳала Мадрид!» деб ёзди.
«Реал» – «Атлетико» учрашуви Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган йил охирида олган жароҳати сабаб турнир учун қайдномага киритилмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг