
Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 23-турида «Эспанол»га қарши кечган баҳсда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 42 ўйинда гол уришга муваффақ бўлдилар. «Реал» охирги марта 2016 йилнинг 26-апрелида «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ярим финалида кечган баҳсда гол ура олмаган эди. Шундан буён Зинедин Зидан шогирдлари 42 ўйинда майдонга тушиб, 113 та гол киритишга муваффақ бўлишган.
Бу борада Испания чемпионатида мутлақ рекорд «Барселона»га тегишли. Каталонияликлар 1942/43 ва 1943/44 йилги мавсумларда қаторасига 44 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар