Ромалик Довбик жароҳат сабаб майдонни кўзда ёш билан тарк этди

«Рома»нинг украиналик ҳужумчиси Артём Довбик А Сериясининг кечаги «Лечче»га қарши баҳсида майдонга тушди. У 60-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилди, бироқ жароҳати туфайли учрашувни охиригача давом эттира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Довбик 86-дақиқада яна алмаштирилди. Заҳира ўриндиғига қайтгач, футболчи кўз ёшларини тия олмади. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ жароҳат сабаб қарийб икки ой майдондан четда қолган эди.
Шунга қарамай, Артём ўша ўйинда гол уришга ҳам улгурди. «Бўрилар» сафардa 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жорий мавсум А Серияда Довбик 13 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг