Габриэл Паулиста Бразилияга қайтиб, клубини ўзгартириши мумкин

Мадриднинг "Атлетико"си ва Лондоннинг "Арсенал"ида тўп сурган Габриэл Паулиста Истанбулнинг "Бешиктош" клубини тарк этди, деб хабар бермоқда AS журналистлари. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 35 ёшли бразилиялик ҳимоячи ҳозир бошқа жамоа билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг фаолиятини Бразилияда давом эттириши эҳтимоли бор.
Паулиста Европада "Вильярреал", "Валенсия", "Атлетико" ва "Арсенал"даги ўйинлари орқали танилган. Марказий ҳимоячи "Бешиктош" сафида 2024 йилдан буён ҳаракат қилганди ва Истанбул клуби билан бирга Туркия Кубогини қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг