date

«Бавария» бош директори Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди

«Бавария» бош директори Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош директори Ян-Кристиан Дризен ҳужумчи Гарри Кейннинг келажаги борасидаги гапларга муносабат билдирди. Аввалроқ англиялик футболчи немис гранди билан шартномасини узайтириш эҳтимолини инкор этмаганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дризен Кейннинг бу баёнотидан хурсандлигини яширмади: унинг таъкидлашича, форвард нафақат голлари, балки ўйин услуби ва етакчилик фазилатлари билан ҳам жамоа учун жуда муҳим. Клуб раҳбари барча масалалар тегишли вақтда муҳокама қилиниши, жараёнга ҳам, Кейннинг ўзига ҳам ишонч юқорилигини қайд этди.

Гарри Кейн 2023 йил ёзидан бери «Бавария» сафида тўп сурмоқда. Шу вақт ичида у мюнхенликлар таркибида 121 ўйинда майдонга тушиб, 115 та гол урди ва жамoadошларига 29 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» бош директори Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди