Шотландия мундиалдаги илк ўйин куни дам олади

Шотландия миллий жамоаси 21-асрда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига қайтди. Шотландлар охирги марта 1998 йилда мундиалда қатнашган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
15-июн куни улар гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувини Гаити термасига қарши ўтказади. Қизиқ томони, гаитиликлар ҳам мундиалга 1974 йилдан бери чиқмаган. Айнан шу сана Шотландияда умумхалқ дам олиш куни сифатида эълон қилинади.
Бу ҳақда Шотландия бош вазири Жон Свинний маълум қилди. Бироқ қарор расман кучга кириши учун уни Буюк Британия қироли Карл III тасдиқлаши керак.
Шотландия гуруҳда, шунингдек, Марокаш ва Бразилия билан ҳам тўқнаш келади. Бразилия билан улар 1998 йилги мундиалда ҳам бир гуруҳдан жой олган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг