Массимилиано Аллегри қишки Олимпиада очилишида иштирок этади

Февраль ойида Италияда XXV қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади ва мусобақанинг асосий марказларидан бири Милан шаҳри бўлади. Айнан шу шаҳарнинг “Милан” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Олимпиада очилиш маросимида қатнашади. Бу ҳақдаги хабар “россонери”нинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум қилинишига кўра, Аллегри Олимпия олови эстафетасида ҳам фахрий иштирокчи сифатида майдонга чиқади. Аввалроқ Олимпия ўйинлари матбуот хизмати машъалани олиб ўтувчилар орасида таниқли спортчилар ҳам бўлишини билдирган: собиқ футболчи Златан Ибрагимович, велопойгачи Филиппо Ганна, каратэчи Луиджи Буса ва футболчи аёл Алиша Леман.
Айни пайтда Аллегри қўл остидаги “Милан” А Серия турнир жадвалида 38 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!