date

А Серияда декабрнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди

А Серияда декабрнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди

"Наполи" ҳужумчиси Расмус Хёйлюнн А Серияда декабр ойи якунларига кўра 23 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг яхшиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Верона билан учрашув арафасида даниялик форвард "Ойнинг порлаётган юлдузи" номли совринни қабул қилиб олди. Ғолиб 23 ёшгача бўлган барча футболчилар орасидан танлаб олинди, баҳолашда эса ўйинчиларнинг ҳаракатларини маълумотлар асосида таҳлил қиладиган махсус аналитик платформа кўрсаткичларидан фойдаланилди.

Жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи "Наполи" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани расмийлаштирди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » А Серияда декабрнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди