
Испания чемпионатининг 23-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Эспаньол"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 42та учрашувда гол киритиб, ўз рекордини ўрнатди, деб ёзмоқда Кун нашри.
"Реал Мадрид" сўнгги бор 2016 йил 26 апрель куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйинда майдонни голсиз тарк этган. (0:0) Шундан буён Зинедин Зидан шогирдлари 42 учрашувда 113та гол киритишга муваффақ бўлган.
Испания рекорди эса "Барселона"га тегишли бўлиб, клуб 1942-43 ва 1943/44 йилги мавсумларда қаторасига 44та учрашувда гол киритган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар