Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 2-тури доирасида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси ўз уйида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоасига қарши баҳс олиб борди, деб хабар беради Hilol.uz.
Бешта жангдан иборат мусобақада қозоғистонлик боксчилар умумий ҳисобда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Аввалига 52 кг.гача вазн тоифасида Аброржон Қодиров қозоғистонлик Ўлжас Саттибоевга имкониятни бой бериб қўйди. Беш раунд якунларига кўра, Саттибоев 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи жангда 60 кг.гача вазнда Закир Сафиуллин олимпиада ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиевни мағлуб этди — 3:0.
Учинчи жангда яна бир олимпиада ўйинлари совриндори Шаҳрам Ғиёсов 69 кг.гача вазн тоифасида Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилди. Дастлабки икки раундни ўз фойдасига ҳал қилган Шаҳрам кейинги раундларни бўш ўтказди ва якунда 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
81 кг.гача вазнда эса Бектемир Мелиқўзиев Нурдаулет Жармановга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғалаба қозонди — 3:0.
Бироқ +91 кг вазнда рингга чиққан Баҳодир Жалолов Камишбек Кункабаевга имкониятни бой бериб қўйди. Якуний ҳисоб 4:1, Astana Arlans фойдасига. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди