Омар Мармуш «Манчестер Сити»да қолиш ниятида

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш яқин келажакда клубни тарк этишни кўзламаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли футболчи ҳозирча «шаҳарликлар»нинг асосий таркибида мунтазам ўрин эгаллай олаяпти, бироқ январ ойидаги трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда эмас. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, мисрлик форвард клубда қолиб, старт таркиб учун курашни давом эттирмоқчи.
Мармушга нуфузли жамоалар қизиқиш билдираётгани сақланиб қолмоқда. Манбага кўра, аввалроқ асосий даъвогар сифатида «Тоттенхэм» тилга олинган, аммо «шпорлар» билан музокаралар бўйича ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Жорий мавсумда у «Манчестер Сити» сафида 19 ўйинда 1 гол ва 1 ассист қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг