date

Иниго Мартинес «Барса»даги мавсумини карьерасидаги энг яхшиси деди

Иниго Мартинес «Барса»даги мавсумини карьерасидаги энг яхшиси деди

«Ал-Наср» марказий ҳимоячиси Иниго Мартинес ўтган мавсумни бутун фаолиятидаги энг ёрқин давр деб атади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тажрибали испаниялик 2024/25-йилги кампанияда Ханс-Дитер Флик жамоасида муҳим фигура бўлиб, «Барселона»нинг ўйин тизимида асосий таянчлардан бирига айланди. «Кўк-анорранглилар» ички мусобақаларда барча совринларни қўлга киритди, Чемпионлар лигасида эса ярим финалгача етиб борди. Ёзда Мартинес Саудия Арабистонига кўчиб ўтди.

«Ўтган мавсум профессионал карьерамдаги энг яхшиси бўлди. Уни тўлиқ ҳис қилдим, завқ олдим, совринлар ютдим ва “Барса”да бошдан кечиришни хоҳлаган барча туйғуларни яшадим», — футболчининг сўзларини испан ОАВ келтирмоқда.

Иниго Мартинес Каталония грандида икки йил давомида тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иниго Мартинес «Барса»даги мавсумини карьерасидаги энг яхшиси деди