Молдованинг U19 сардори «Торино» ёшлар жамоасига ўтди

Италиялик таниқли трансфер инсайдери Николо Скира хабар беришича, Молдова U19 терма жамоаси сардори Даниёл Тонике «Торино» сафига қўшилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирча футболчи клубнинг иккинчи жамоаси — «Примавера» таркибида ҳаракат қилади. Тонике бунгача ҳам Италияда тўп сурган: у «Леньяго» клубида, мамлакатнинг куч жиҳатидан тўртинчи лигасида ўйнаган.
Эътиборлиси, «Торино»нинг «Примавера»сида яна бир молдовалик футболчи Сергей Перчун ҳам фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда «Торино»нинг асосий жамоаси А Серияда 11-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг