date

Де Дзерби Луис Энрикени Гвардиола ва Моуриню қаторига қўйди

Де Дзерби Луис Энрикени Гвардиола ва Моуриню қаторига қўйди

«Марсель» бош мураббийи Роберто Де Дзерби «ПСЖ» устози Луис Энрике ҳақида илиқ фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ «Марсель» Франция Суперкубогида парижликларга қарши ўйинда мағлуб бўлганди: асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса «ПСЖ» 4:1 ҳисобида устун келган.

Де Дзербининг айтишича, Луис Энрике Гвардиола ва Моуриню билан бир қаторда футбол афсоналаридан бири. Италиялик мутахассис «ПСЖ»ни эса нафақат совринлари, балки ўйин сифати билан ҳам дунёдаги энг кучли жамоа деб атади.

Энрике «ПСЖ»ни 2023 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида клуб икки марта Франция чемпиони бўлди, шунингдек, икки мартандан Франция кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, парижликлар Қитъаларо кубок, УЕФА Суперкубоги ва Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Дзерби Луис Энрикени Гвардиола ва Моуриню қаторига қўйди