Куртуа «Реал» «Барселона»ни финалда енгиши шартлигини айтди

Испания Суперкубоги ярим финалида Мадриднинг «Реал» клуби «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳал қилувчи баҳсда Хаби Алонсо жамоаси «Атлетик» Билбаони мусобақадан чиқариб юборган «Барселона»га қарши майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қаймоқранглилар» посбони Тибо Куртуа финал олдидан фикр билдирди.
«Ўтган мавсумда биз “Барса”га қарши икки финалда ютқаздик. Энди ғалаба қозониш вақти келди. Бу фақат ғалабани кўзлайдиган икки кучли жамоа ўртасидаги яхши тўқнашув бўлади. Ҳозир эса кучимизни тиклаб олишимиз керак», — деди белгиялик дарвозабон клуб матбуот хизмати орқали.
Финал учрашуви якшанба куни, 11-январда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг