Антуан Семеньо «Манчестер Сити»даги илк таассуротларини айтди

«Манчестер Сити» сафига янги қўшилган Антуан Семеньо клуб билан шартнома имзолаганидан сўнг дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ганалик ярим ҳимоячи ўз олдида ҳали катта марралар борлигини таъкидлади: «Мен ҳали энг юқори даражамга чиқмадим. Энг кучли рақобат муҳитида шу йўлни босиб ўтишга тайёрман. Бу чақирувни интиқлик билан кутяпман», — деди футболчи.
26 ёшли африкалик футболчи «шаҳарликлар» билан узоқ муддатли битим тузди — шартнома 2031 йил ўрталаригча мўлжалланган. Вингернинг трансфери «Манчестер Сити»га 72 миллион еврога тушгани қайд этилди.
Жорий мавсум АПЛда Семеньо 20 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг