date

Ким Мин Же «Бавария»дан кетиши ҳақидаги гапларга жавоб берди

Ким Мин Же «Бавария»дан кетиши ҳақидаги гапларга жавоб берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Ким Мин Же қишки трансфер ойнасidayоқ жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Schwabische Zeitung нашрига берган интервьюсида кореялик футболчи «Бавария»дан кетиш ҳақида умуман ўйламаганини айтди. У Мюнхенда ўзини жуда қулай ҳис қилаётганини, клубга келганидан бери жамоа томонидан илиқ кутиб олинганини таъкидлади. Кимнинг бу йилги асосий мақсадлари — «Бавария» билан требл ютиш, асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва ҳар доим майдонга чиқишга тайёр туриш.

Ким Мин Же 2023 йил ёзида «Наполи»дан 50 миллион евро эвазига «Бавария»га ўтган. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи 17 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ким Мин Же «Бавария»дан кетиши ҳақидаги гапларга жавоб берди