date

Винисиус Симеонега айтган кинояли сўзлари ошкор бўлди

Винисиус Симеонега айтган кинояли сўзлари ошкор бўлди

Матбуотда «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне билан тортишуви ҳануз қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

El Partidazo de COPE хабарига кўра, «Атлетико» томонида Винисиус эҳтимолий пеналти талаб қилган пайтда рақиб захира ўриндиғига қарата масхараомуз ишоралар қилгани айтилмоқда.

Вазиятда Симеоне бразилиялик футболчини ўйинга эътибор қаратишга чақирган. Бунга жавобан Винисиус кулиб: «Хотиржам бўлинг, ҳозир дарвозангизга пеналти қўйишади», деган.

Учрашув якунида «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди. Ҳал қилувчи ўйинда «қироллик клуби» «Барселона»га қарши майдонга тушади, финал 11-январ, якшанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Симеонега айтган кинояли сўзлари ошкор бўлди