date

Семенйо АПЛдаги энг қиммат африкалик трансферлар рўйхатида тўртинчи бўлди

Семенйо АПЛдаги энг қиммат африкалик трансферлар рўйхатида тўртинчи бўлди

"Манчестер Сити" "Борнмут"дан қанот ҳужумчиси Антуан Семенйони расман ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Трансфер ортидан Transfermarkt қизиқарли статистикани келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Портал баҳосига кўра, Семенйо 72 млн евроға тушди ва шу тариқа АПЛ клублари томонидан харид қилинган африкалик футболчилар орасида тўртинчи энг қиммат трансферга айланди.

Бу кўрсаткич бўйича "Сити"нинг Омар Мармуш учун тўлаган суммаси (75 млн евро) юқорироқ. Худди шундай 75 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед" Браян Мбеумони таркибига қўшиб олган. Ҳозирча рекорд эса 2019 йилда қайд этилган: "Арсенал" "Лилл"дан Николя Пепени 80 млн евроға сотиб олганди.

Семенйонинг "Манчестер Сити" сафидаги дебюти қачон бўлиши ҳозирча аниқ айтилмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Семенйо АПЛдаги энг қиммат африкалик трансферлар рўйхатида тўртинчи бўлди