date

Винисиус «Реал»ни тарк этса, фақат Европада қолишни истайди

Винисиус «Реал»ни тарк этса, фақат Европада қолишни истайди

Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳамон ноаниқ. Бразилиялик футболчи «Реал» билан шартномани узайтириб, клубда қолишни хоҳлайди, бироқ музокаралар узоқ вақтдан бери боши берк кўчада турибди. Шу сабаб ёзги трансфер эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ESPN манбаларига кўра, аввалроқ бир нечта араб клублари Винисиуснинг вазиятига қизиқиш билдирган, аммо сўнгги ойлар давомида аниқ таклифлар кўринмаган. Таъкидланишича, 25 ёшли вингер ҳозирча фаолиятини Европада давом эттириш ниятида. Агар у «Реал» билан келишувга эриша олмаса, фақат бошқа бир Европанинг топ-клубига ўтиш вариантларини кўриб чиқади.

Шунингдек, тарқалган миш-мишларга қарамай, Винисиус «Челси» билан расмий алоқага чиқмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус «Реал»ни тарк этса, фақат Европада қолишни истайди