date

Гвардиола Доннаруммани яна Эдерсон билан солиштирди

Гвардиола Доннаруммани яна Эдерсон билан солиштирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг кучли жиҳатлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик посбон одатда чизиқда ишончли ўйини билан эътироф этилади, бироқ кўпчилик уни оёқда унчалик моҳир эмас, деб ҳисоблайди. Гвардиола эса бу қараш тўлиқ ҳақиқатга яқин эмаслигини таъкидлади.

«Доннарумма қисқа пасларда темпни жуда яхши ушлаб туради. Унда Эдерсондагидек узун узатмалар репертуари у қадар кўп эмас, лекин бу борада Эдерсон билан ҳеч бир дарвозабон тенглаша олмайди. Жиджо вазиятларда сокин, ҳужумларни қисқа паслар орқали зўр бошлайди ва тўғри қарорлар қабул қилади. У одамлар ўйлаганидан анча, анча кучли», — дея Гвардиоланинг сўзларини City Report келтирди.

Жанлуижи Доннарумма сентябр бошида «ПСЖ»дан «Манчестер Сити» сафига кўчиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Доннаруммани яна Эдерсон билан солиштирди